1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 августа, 15:25 750 0

“Бир ойлик армия” учун тўланадиган пул миқдори арзонлашиши мумкин

Сенат раиси бу борада 2 ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритиш бўйича топшириқ берди.
“Бир ойлик армия” учун тўланадиган пул миқдори арзонлашиши мумкин
Фото: Мудофаа вазирлиги
Сенатнинг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун муҳокамасида сенаторлар томонидан Ўзбекистонда тизимда амалга оширилаётган ишларга урғу берилди.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ борасидаги сайъ-ҳаракатлар тўғрисида сўз юритилди. 

Сенаторлар ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағлар миқдорининг юқори экани, бу эса аҳоли орасида турли эътирозларга сабаб бўлаётганини таъкидлади. 

Сенат раиси мазкур фикрларни қўллаб-қувватлаган ҳолда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш юзасидан Мудофаа вазирлиги масъулларига икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиши юзасидан топшириқ берди.

Маълумот учун, айни пайтда сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ учун тўлов БҲМнинг 20 баравари — 4 млн 900 минг.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей