1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
27 августа, 14:02 253 0

Uzbekistan Airways янги "тўлиқ эконом"ли моделга асосланган авиақатновларни бошлайди

Янги гибрид моделдаги авиақатновлар Uzbekistan Express номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади.
Uzbekistan Airways янги
Фото: t.me/Tashkent_SkyNews
Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги моделга асосланган авиақатновларни бошлади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ҳамда Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ Uzbekistan Airways АЖ авиақатновлар борасида гибрид моделга ўтмоқда. 

Янги моделдаги авиақатновлар Uzbekistan Express номи остида авиакомпаниядаги мавжуд линияларда парвозларни амалга оширади. 

Uzbekistan Express илк парвозини жорий йилнинг 30 август куни “тўлиқ иқтисодий класс”га (тўлиқ эконом) ўтказилган Airbus A320 ҳаво кемасида Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича амалга оширади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей