1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
27 августа, 13:06 329 0

Маҳкумлар ва ҳибсхоналардаги шахслар яна қариндошлари билан учрашиши мумкин

Коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида уларга ўз яқинлари билан қисқа муддатли учрашишига қўйилган чеклов олиб ташланди.
Маҳкумлар ва ҳибсхоналардаги шахслар яна қариндошлари билан учрашиши мумкин
Фото: UzNews.uz
Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига эпидемик вазият сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди, дея хабар берди ССВ Матбуот хизмати.

Республика махсус комиссиясининг жорий йил июлдаги қарори билан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга қариндошлари билан узоқ муддатли учрашув берилиши вақтинча тўхтатилган эди.

Cўнгги кунларда эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар билан қисқа муддатли учрашувга қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей