1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
27 августа, 09:06 465 0

Premium Auto Ўзбекистонда илк бор BMW 4 Series Cabrio'ни тақдим этди

BMW'нинг Ўзбекистондаги эксклюзив импортёри — Premium Auto компанияси Ўзбекистонда биринчи марта премиум даражадаги BMW 4 Series Cabrio автомобилини тақдим этди.

Premium Auto Ўзбекистонда илк бор BMW 4 Series Cabrio'ни тақдим этди

26 август куни Premium Auto шоурумида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди, ушбу кун доирасида Ўзбекистондаги биринчи BMW 4 Series Cabrio кабриолети тақдим этилди. Ташриф буюрувчилар Cabrio сериясидаги автомобилнинг янгиланган дизайни билан танишиш билан бир қаторда, BMW вакиллари, мухлислари ва доимий мижозлари билан вақтни ажойиб ўтказишди.

Қайд этиш жоиз, Premium Auto барча ташриф буюрувчиларининг қулайлиги ҳақида қайғуради. Шоурумга кела олмаганлар учун компаниянинг Instagram саҳифасида тадбирнинг онлайн-трансляцияси ташкиллаштирилди. Ҳали автомобиль ҳақида тушунчага эга бўлмаган кичик меҳмонлар ҳам эътиборсиз қолмади: махсус болалар зонасида уларга қизиқарли машғулотлар, бўяш учун расмлар ва ширинликлар тақдим этилди.

Замонавий дунёда кабриолет — бу фақатгина ҳашамат буюми эмас, балки ёзги мавсумда қулай ҳаракатланиш учун табиий эҳтиёж ҳамдир. Шу билан бирга очиқ кузовли автомобиль — йўлларда, умуман Ўзбекистон бозорида кам учрайдиган нарса, шунинг учун кабриолет индивидуаллик ва эксклюзивликни яхши кўрувчилар учун премиум даражадаги атрибут бўлади.

Ҳашамат ва амалийликнинг бирлашуви — бу янги BMW 4 Series Cabrio'ни ушбу турдаги автомобиллардан ажратиб турадиган тараф ҳисобланади, чунки у ўзида кўркам дизайн ва техник ташкил этувчиларнинг юқори унумдорлигини бирлаштиради.

Premium Auto — 2016 йилдан бери BMW'нинг Ўзбекистондаги эксклюзив импортёри. Эксклюзив шоурум, кафолат ва кафолат тугагандан кейин кўрсатиладиган хизмат ҳамда ишлаб чиқарувчининг оригинал эҳтиёт қисмлари ва аксессуарлар бўлими билан тақдим этилган. BMW автомобиллари учун кафолат муддати чекланмаган масофада икки йилни ташкил қилади. Барча BMW автомобиллари МДҲ тўпламлари билан таъминланади: Ўзбекистоннинг иқлимий ва йўл шароитларига адаптация, ёнилғига — этил бензин, октан рақами 91−98.

Манзил: Салар Бўйи кўчаси, 47 (Мирзо-Улуғбек тумани)
Телефон: (+998) 71 2958877
E-mail: info@bmw.uz
Facebook: fb.com/bmw.uz
Instagram: @bmwuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей