1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
26 августа, 14:15 503 0

Тошкентда қарздорлиги сабаб ўзини пичоқлаган йигит жазоланди

У ўз раҳбарининг 6 млн сўм пулини тотализаторга тикиб, ютқазиб қўйган.
Тошкентда қарздорлиги сабаб ўзини пичоқлаган йигит жазоланди
Фото: UzNews.uz
Олий суд Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкентда Н.Р. “пайнет” дўконида ишлаб туриб, кассадаги дўкон эгаси Нажот Тошбоевга тегишли бўлган 6 млн сўм миқдоридаги пулни ижтимоий тармоқдаги виртуал ўйинига тикиб, ютқазиб қўяди.

Шундан сўнг, у пулларни қайтара олмаслигини билиб, дўкондаги шкаф тортмасида турган пичоқ билан ўзининг қорин соҳасига тан жароҳати етказиб, ИИББга телефон қилган ҳамда гўёки номаълум шахс унга пичоқ билан тан жароҳати етказиб, дўкон кассасидаги 6 млн сўмни босқинчилик йўли билан тортиб олганини айтган. 

Суд томонидан Н.Р. ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисмининг “а” ва “г” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилди ва шу моддага ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей