1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
26 августа, 11:36 3386 0

Пойтахт ИИББ "замминистрнинг иккинчи хотини" бўйича изоҳ берди

Аввалроқ, у ЙПХ ходимига ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, жанжал қилганди.
Пойтахт ИИББ
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, Тошкентда бир аёл ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини эканлигини айтиб, жанжал кўтаргани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар аниқланди.

2021 йил 30 июль куни Учтепа тумани КХАЙ кўчасида ўтказилаётган махсус рейд тадбирида ЙПХ инспектори томонидан Nexia-3’га (давлат рақами 01 Х 743 DB) тўхташ ишораси берилган, бироқ ҳайдовчи инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ўз ҳаракатини давом эттирган. 

Кўрилган чора тадбирлар натижасида мазкур транспорт воситаси КХАЙ ва Фарход кўчалари кесишмасида тўхтатилди.

Шундан сўнг, ЙПХ инспектори томонидан текширилганда транспорт воситаси ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Э.Мадина автотранспорт воситасини техник қайд этиш гувоҳномасидан ташқари бошқа хужжатларни тақдим эта олмаган.

Жавобгарликдан қочиб қутулиш мақсадида Э.Мадина ва унинг укаси 1999 йилда туғилган Э.Умидлар ИИО ходимларининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.

Ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан мамурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Шунигнгдек, ўтказилган текширув жараёнида Э.Мадинанинг ҳеч кайси вазир ўринбосарига алоқаси йўқлиги аниқланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей