1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 августа, 11:47 364 0

Тошкент метроси поездлари ҳаракатланиш оралиғи 3 дақиқагача қисқартирилади

Барча метро линияларида йўловчилар сони ўсиши, йўловчиларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олиниб, тиғиз вақтларда поездларнинг оралиқ интервали бўйича янги график жорий қилинади. 
Тошкент метроси поездлари ҳаракатланиш оралиғи 3 дақиқагача қисқартирилади
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
30 августдан бошлаб поездлар қатнови бўйича янги жадвал жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.  

Унга кўра, Чилонзор ва Сергели йўналишларида соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани, кечки соат 16:30 – 19:00 орасида оралиқ вақт 4 дақиқани ташкил қилади.

Ўзбекистон йўналишида соат 07:30 – 09:00 орасида поездлар оралиғи 4 дақиқа, 16:30 – 19:00 да эса 5 дақиқа бўлади.

Юнусобод йўналишида эса поездлар ҳаракатланишида оралиқ интервал  соат 07:30 дан 09:00 гача 6 дақиқа бўлса, 16:30 дан 19:30 гача поездлар қатнови ҳар 7-дақиқада амалга оширилади.

Шунингдек, 30 августдан бошлаб Тошкент метрополитенининг барча линиялари соат 05:00 дан 00:00 гача ишлайди. 
Айни пайтда Юнусобод ва Ҳалқа ерусти йўналишлари соат 06:00 дан 23:00 гача ишламоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей