1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
26 августа, 09:36 419 0

Қатағонга учраган 115 нафар “босмачи” аждодларимиз оқланди

Ўтган асрнинг 30-йилларида турли айбловлар билан қамалган, отувга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган суд қарорлари апелляция судида кўриб чиқилди.
Қатағонга учраган 115 нафар “босмачи” аждодларимиз оқланди
Фото: ЎзА
Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишига асосан Олий суд раисининг 2021 йил 9 февралдаги фармойишига биноан муайян сабабларга кўра реабилитация қилинмай қолиб кетган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш масалалари бўйича ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳи тузилганди.

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, Республика ишчи гуруҳи аъзоси Бахтиёр Ҳасанов томонидан 2021 йил 7 январь куни мустабид тузум даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларнинг рўйхати тақдим қилинди.

Олий судга 2021 йил 24 февралда 115 нафар шахсга нисбатан 6 та жиноят иши келиб тушган бўлиб, улар ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилган.

Мазкур жиноят ишларида суд мажлиси баённомаси ёки суд ҳужжатлари (ҳукм ёки бошқача қарор) мавжуд эмаслиги, ишларда фақатгина Бирлашган давлат сиёсий бошқармасининг учлик мажлиси баённомасидан кўчирма борлиги аниқланган.

25 август куни жиноят ишлари Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида кўриб чиқилиб, келтирилган протестлар қаноатлантирилди. ЖПКнинг 83-моддасига асосан жами 6 жиноят иши бўйича 115 нафар шахс оқланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей