1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
25 августа, 18:14 272 0

Президент қатор давлатларнинг янги элчиларини қабул қилди

Хорижий давлатларнинг янги тайинланган элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими ўтказилди.
Президент қатор давлатларнинг янги элчиларини қабул қилди
Фото: president.uz
Бугун, 25 август куни Шавкат Мирзиёев Руминия элчиси Даниель Кристиан Чобану, Польша элчиси Радослав Грук, Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Швейцария Конфедерацияси элчиси Константин Оболенский ва Германия элчиси Тило Клиннердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Президент янги тайинланган элчиларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг миқёсли демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давом этаётган муҳим тарихий даврда дипломатик миссияларини бошлагани билан самимий табриклади.


Амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўз юритар экан, Шавкат Мирзиёев хорижий ҳамкор мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бугун ушбу мамлакатда рўй бераётган воқеалар бутун халқаро ҳамжамиятда ташвиш уйғотаётгани таъкидланди.

Ўзбекистон афғон инқирозини тез фурсатда тартибга солишга кўмаклашиш учун муҳим ташаббусларни илгари сураётгани ва зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани қайд этилди.

Ўзбекистон президенти сўзининг якунида дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.


Қисқа суҳбатда дипломатлар самимий қабул ва мамлакатимизда самарали фаолият учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирдилар. Элчилар мамлакатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини қайд этдилар.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей