1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
25 августа, 17:25 1282 0

Хоразмда фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлади

20 ёшли қизнинг акаси масъуллар ёрдам бермаётганини айтиб, жасад 10 кундан бери каналда қолаётганини айтди. Вилоят ФВБ бунга изоҳ берди.
Хоразмда фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда хоразмлик йигит каналга ташлаб жонига қасд қилган синглисининг жасади 10 кундан бери сувда қолаётгани, ҳеч ким ёрдам бермаётганини айтган видеомурожаати муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, 20 ёшли Д.Э унаштирилган бўлган. Бўлажак турмуш ўртоғининг қариндошлари билан юзага келган келишмовчилик сабаб фотиҳаси бузилади ва қиз 14 август куни ўзини Тупроққалъа тумани Питнак шаҳри ҳудудидан оқиб ўтадиган каналга ташлаб, жонига қасд қилган. 

Видеомурожаатда, Д.Э.нинг онаси ҳам мутасадди ташкилотлар бээътибор қолаётганини айтади.

Хоразм вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, қизнинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан “Тошсоқа” чап қирғоқ каналида қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, Хазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани ФВБ масъул ходимлари қидирув ишларига сафарбар этилган. 

“Қидирув-қутқарув жараёнига барча алоқадор хизматлар ҳам жалб қилинган бўлиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмоқда”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей