1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
25 августа, 14:29 735 0

Қаршида тунги клуб ишчиси мижозни пичоқлаб, ўлдирди

Ишчи марҳумнинг бошқа мижоз билан жанжалини олдини олмоқчи бўлган.
Қаршида тунги клуб ишчиси мижозни пичоқлаб, ўлдирди
Фото: UzNews.uz
Қаршида тунги клуб ишчиси ўзаро жанжаллашаётган мижозларнинг бирини пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда UzNews.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Аниқланишича, 2021 йил 23 август куни соат 20:30 ларда Ш.Р. ўртоғи билан Қарши шаҳридаги Rubai lounge bar тунги клубига овқатланиш учун боришиб, Ш.Р. клубдаги бошқа бир мижозга “нима сабабдан менга ёмон қараяпсан” деб, уни клуб хожатхонасига олиб кириб, у билан жанжаллашган.

Ш.Р. мижозни қўллари билан кўкрак соҳасидан муштлаб, ураётган вақтида, клуб ишчиси А.К. Ш.Р.ни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Натижада, Ш.Р. қўли билан А.К.ни итариб юборганлиги сабабли А.К. клуб бари устида турган ошхона пичоғи билан Ш.Р.ни чап томон кўкрак қисмига бир марта уриб, тан жароҳати етказган.

Ш.Р. олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей