1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Маданият
25 августа, 12:08 384 0

Ўзбекистондан 45 та ноёб тарихий ёдгорликлар яширинча олиб кетилган

Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий-маданий бойликлар Ислом цивилизацияси маркази фондига топширилди.
Ўзбекистондан 45 та ноёб тарихий ёдгорликлар яширинча олиб кетилган
Фото: Божхона қўмитаси
Бугун, 25 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий-маданий бойликларни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фондига расман топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан юртимиздан яширинча олиб кетилган.



Мазкур ашёлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс-турк тилларида ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, улар тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилган, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги ( XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансуб.

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари У.Қодировнинг таъкидлашича, сўнгги 5 йил давомида республика божхона органлари томонидан 450 га яқин қўлёзма асарлар, ноёб танга ва бошқа осори-атиқалар ушлаб қолинди.

Маълумот учун, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига асосан маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей