1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
24 августа, 13:58 523 0

Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олинди

У ортида соҳа амалдорлари, тумани ҳокими туришини айтиб, педагогларни ишлашга мажбурлаган. Директор энди жиддий хато қилса, депутатликдан ҳам маҳрум қилиниши мумкин.
Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган директор ишдан олинди
Фото: Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши тумани 6-мактаб директори Феруза Аҳмедова мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Унда Феруза Аҳмедова мактабнинг қўшимча биносини сотиб 240 дан ошиқ ўқувчиларни кўчада қолдиргани, ходимларини ортида вилоят ва туман халқ таълими мудирлари, Қарши тумани ҳокими ҳимоя қилиб тургани айтилган. Ишламайман деганларга дарс бермайман, деб таҳдид қилган.

“Адолат” СДП Қарши туман Кенгаши раиси Юлдуз Муҳаммадиева ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли масъул мутасаддилар иштирокида ўрганилгани ҳақида хабар берди.   

21 август куни Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала кўриб чиқилган.

Депутатлар Қашқадарё вилояти ХТБнинг хати ҳамда депутатларнинг таклифларини инобатга олиб, мактаб директорини лавозимидан озод этилишига розилик берган. Шунингдек, Феруза Ахмедова келгусида халқнинг хақли равишда норозилигини келтирувчи ёки депутатлик мақомига путур етказувчи ҳолатларга йўл қўйган тақдирда депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш белгиланди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей