1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
24 августа, 13:04 418 0

Тошкент вилояти ҳокими сенатор бўлди

Даврон Ҳидоятов мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. 
Тошкент вилояти ҳокими сенатор бўлди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Бугун, 24 август куни Тошкент давлат аграр университетида вилоятда бўшаб қолган ўринга Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича қўшма мажлис ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.  

Унда Сенат аъзолигига Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов номзоди илгари сурилиб, яширин овоз бериш жараёнлари ўтказилди.

Саноқ комиссияси хулосасига кўра, қўшма мажлисда 535 та депутат иштирок этиб, овоз бериш жараёнларига 531 киши қатнашди. Шундан 4 та сайлов бюллетени ҳақиқий эмас деб топилди, 9 та бюллетендан фойдаланилмади.

Қўшма мажлисда овоз беришда иштирок этган депутатларнинг 518 нафари Даврон Ҳидоятовни ёқлаб овоз бергани маълум қилинди. Шундай қилиб, вилоят ҳокими мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. 

Қўшма йиғилишда Даврон Ҳидоятов сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун халқ вакилларига миннатдорлик билдирди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей