1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
24 августа, 12:42 328 0

Токио-2020: Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик байроқдор ўзгартирилди

Ўзбекистон делегацияси аъзоларида коронавирус аниқлангани бунга сабаб бўлди.
Токио-2020: Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик байроқдор ўзгартирилди
Фото: Туризм ва спорт вазирлиги
Туризм ва спорт вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзоларидан олинган тест натижаларига кўра, дзюдо бўйича бир нафардан спортчи ва мураббийда коронавирус инфекцияси аниқланди ва улар карантинга олинди. 

Бундан ташқари терма жамоа байроқдори Нурхон Қурбонова самолётда уларга яқин масофада бўлганлиги сабабли унга ҳам карантин эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Шу сабабли параканоэ бўйича жаҳон чемпиони Шаҳноза Мирзаева Муҳаммад Рехсимов билан биргаликда байроқдор сифатида бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланадиган Паралимпия ўйинлари очилиш маросимида қатнашади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей