1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Тайинлов
24 августа, 10:52 1002 0

Андижон вилояти Бўстон туманига янги аёл ҳоким тайинланди

Туманнинг аввалги ҳокими оғир ҳасталикдан вафот этганди.
Андижон вилояти Бўстон туманига янги аёл ҳоким тайинланди
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб Носирова Санобархон Абдинабиевна тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Санобархон Носирова 1970 йилда вилоятнинг Қўрғонтепа туманида туғилган. 1992 йилда Андижон пахтачилик институтини ҳамда 2005 йилда Андижон муҳандислик ва иқтисодиёт институтини тамомлаган.

2016 йилдан тайинловга қадар Санобархон Носирова Қўрғонтепа тумани “Эл ризқи нон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бўстон туманининг аввалги ҳокими Садбархон Мамитова оғир ҳасталикдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей