1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
24 августа, 09:50 439 0

Афғонистоннинг собиқ алоқа вазири Германияда пицца етказувчи бўлиб ишламоқда

У Ашраф Ғани бошқаруви пайтида мамлакат Вазирлар Маҳкамасида ишлаган.
Афғонистоннинг собиқ алоқа вазири Германияда пицца етказувчи бўлиб ишламоқда
Фото: UzNews.uz коллажи
Афғонистоннинг собиқ алоқа ва ахборот технологиялари вазири Сайид Аҳмад Саодат Германиянинг Лейпциг шаҳрида пицца етказиб берувчи бўлиб ишга жойлашган. Бу ҳақда Leipziger Volkszeitung нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Сайид Аҳмад Саодат 2020 йилда Афғонистондан Германияга кўчиб кетган. 

Саодат 2018 йилдан, президент Ашраф Ғани бошқаруви пайтида мамлакат Вазирлар Маҳкамасида ишлаган. У ўша даврда вазир сифатида қишлоқ жойларда уяли алоқа тармоқларини кенгайтиришга бош-қош бўлган. 2020 йилда у ўз вазирлигига ажратилган маблағни ҳукумат томонидан “Толибон”га қарши кураш стратегияси ўтказилиши учун ишлатилишига қарши чиққани сабаб истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Собиқ вазир Германияга кўчиб келганидан сўнг тез орада маблағи тугаб қолган. Шу боис, у Lieferando ошхонасининг пицца етказиб бериш хизматига ишга жойлашди. 

“Мен Германияда ўзимни хавфсиз ҳис қиляпман”, - деган Афғонистоннинг собиқ алоқа ва ахборот технологиялари вазири.

Шунингдек, у бу иш вақтинчалик эканига ва тез орада ўз мутахассислиги бўйича иш топишига умид қилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей