1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 августа, 17:37 425 0

Жарималар миқдори оширилиши ночор қатламни кўпайтиради — ХДП

Халқ демократик партияси БҲМнинг ошиши тор доирадаги қатламга манфаатли эканлигини билдириб, ойлик ошганда уни ҳам кўтарилишини ўйлаб кўришни тавсия қилди. 
Жарималар миқдори оширилиши ночор қатламни кўпайтиради — ХДП
Фото: UzNews.uz
Халқ демократик партияси жорий йил 1 сентябрдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори ошиши билан бирга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ҳам ўзгариши туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам кўтарилиши фуқароларнинг иқтисодий ҳолатига тайёр эмаслигини билдирди.

“Ойлик оширилиши билан бир вақтда БҲМ ва тўланадиган жарималар ҳажми ошиши жамоатчилик орасида айрим фикрларга сабаб бўляпти. Хусусан, “ойликлар билан бир пайтда жарималар ҳам, нарх-наво ҳам ошса, бу тарзда ўзгаришдан нима фойда?”, деган мазмунда саволлар ҳам берилмоқда. Ўйлаб кўрсак, бу савол ва фикрларда асос йўқ эмас”, - дейилади партия хабарида.

“БҲМнинг ошиши тор доирадаги қатламга манфаатли бўлиши мумкин, аммо жарималар ва бошқа миқдорларнинг ошиши барчага бирдек қийинчилик туғдириши мумкин. Иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан, пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори эса минимал истеъмол харажатидан келиб чиқиб белгиланса, унда БҲМни ошириш зарурмикан?”, - савол ташлаган партия.

ХДПга кўра коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг даромадлари камайиб кетган, кундалик эҳтиёжларини қоплашга етмай турган бир пайтда жарималар миқдорининг оширилиши жамиятда ночор қатламнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. 

ХДП ойлик, нафақа ва пенсиялар миқдорини оширганда, тегишли мутахассис ва мутасаддилар БҲМни кўтариш масаласини ҳар томонлама таҳлил қилиб кўриш зарурлигини илгари сурган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей