1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 августа, 13:52 504 0

Фарғонадаги президент мактабига кириш имтиҳонида ўйин бўлгани айтилди — видео

Имтиҳон жараёнини кузатган блогер Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ёпишни талаб қилмоқда.
Фарғонадаги президент мактабига кириш имтиҳонида ўйин бўлгани айтилди — видео
Фото: Иллюстрация
Блогер, ўқитувчи Исроил Тиллабоев Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ёпишни ва Фарғонада ўтказилган президент мактабларига кириш имтиҳони натижасини бекор қилишни талаб қилди.

Блогернинг маълум қилишича, президент мактабларига топширувчи болаларга уч хил категорияда (А, Б, С даражали) саволлар ўқувчилар ёшини, билимларини инобатга олиб тузилган бўлади. 

21 август куни эрталаб 5-6 синфларга, кечқурун 9-10 синфга инглиз тилидан қабул имтихонларига бир хил – Б даражали тестлар тушган. 

22 август куни 7-8 синфларга топширган ўқувчиларга ҳам бир кун олдинги тестлар тушган.

“Энг шармандали ҳолат шуки, болалар тест саволномани очишса, баъзи жавоблари қаламда белгиланган ва ўчирилиб-ўчирилмаган жавобларни кўради. Агентлик битта тестни икки синфларга беришади ва хатто шуни қайта босиб чиқаришга ҳам эринади: кеча ҳамма ечган савол китобларини шундоқлигича бериб қўя қолишади”, - деб ёзади блогер.

Унга кўра, ўқув марказлари кечаси билан бир кун олдин тушган тестларни ёдлатиб чиққан ўқувчиларнинг кўпи тестни яхши ечиб чиқишган.

“Саволни бир қатор ўқиб жавобни белгилаб кетавердим, кеча биз кўрган тестлар шундоқ тушиб берди, демоқда хурсандчиликдан ўзига сиғмаган ўқувчи, нарироқда эса ҳеч нимадан беҳабар, тўсатдан ўша тестларни ўз кучи билан ечган ўқувчилар эса саволлар узун ва битта тестга 45 секундгина берилганидан ечишга улгуролмагадан йиғлаб ўтирибди”, - қўшимча қилади И. Тиллабоев.

Президент таълим муассасалари агентлиги эса ушбу ҳолатга изоҳ берди.  

“Бугун Президент таълим муассасалари агентлиги масъуллари, Қабул комиссияси раиси ва  Cambridge Assessment ташкилотининг Тест ишлаб чиқиш ва қабул жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи Гвен Коудвелл онлайн баёнот беришади”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей