1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
23 августа, 12:55 1054 0

Ўз жонига қасд қилишга уринган маҳкумнинг ҳолати бўйича маълумот берилди

Қашқадарёда 19 ёшли маҳкум “лезвия” билан қорни ва қўлларини кесган. Йигит “лезвия”ни дўкондан олган.
Ўз жонига қасд қилишга уринган маҳкумнинг ҳолати бўйича маълумот берилди
Фото: UzNews.uz
Қашқадарёдаги Шайхали қўрғончасида жойлашган 35-сонли манзил-колонияда 19 ёшли маҳкум йигит ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар бергандик.  

Бош прокуратура хабарига кўра, жазо муддатини ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган.

Ҳолат бўйича тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей