1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 августа, 12:20 241 0

Умумхалқ хайрия ҳашарига 3,1 млрд сўмдан кўп маблағ кетди

21 август куни Ўзбекистонда ўтказилган хайрия ҳашари якунлари бўйича маълумот берилди.
Умумхалқ хайрия ҳашарига 3,1 млрд сўмдан кўп маблағ кетди
Фото: t.me/mahallavaoilainfo
Ўзбкистонда 21 август куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилганди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ўтказилган ҳашар якунлари бўйича маълумот берди. 

Унга кўра, хайрия ҳашарида 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 189 млн сўмдан ортиғи “Маҳалла” фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, ҳашар давомида:

— 14 минг 71 гектардан ортиқ майдонлар ободонлаштирилди ва санитар тозаланди;
— 12 минг 60 тоннадан зиёд чиқиндилар чиқариб ташланди;
— 12 минг 419 км узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди;
— 9 минг 287 та қабристон ва 711 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилди;
— 5 млн 250 мингдан зиёд дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди.

Таъкидланшича, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 8 минг 460 та техника воситалари жалб этилган.

Шунингдек, ҳашар куни 5 минг 947 та кам таъминланган оилаларнинг 168 метр квадратдан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди, 10 минг 297 нафар эҳтиёжманд оилаларга, шундан 3 минг 456 нафар ногирон ва ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Бундан ташқари, ҳашар куни маҳаллаларда 141 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ва бошқа объектлар фойдаланишга топширилди.

Ўтказилган хайрия ҳашарида 9 млн 700 мингдан зиёд фуқаро, шундан 5 млн 664 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этган.

Вазирлик шунингдек, август ойи давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тасдиқланган режа асосида кам таъминланган оилалар, ёлғиз қариялар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, янги маҳалла биноси, гузарлари ва болалар майдончаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари билан давом этишини эслатди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей