1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
23 августа, 11:55 531 0

Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистон бўйича саммитида қатнашади

Ўзбекистон 2012 йил ушбу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатган. Президентниннг бу ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистон бўйича саммитида қатнашади
Фото: president.uz
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш режаси ҳақида маълумот берди.

Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олиб, хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар бўйича яқин хориждаги ҳамкор мамлакатлар ва минтақадаги қўшнилар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан чуқур танишиш мақсадида Шавкат Мирзиёев бугун КХШТ — Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида таклиф этилган меҳмон сифатида иштирок этади.

Бундан ташқари, президентнинг ҳафталик иш режасидан қуйидагилар ўрин олган.

Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти, экологик ҳолатни яхшилаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш бўйича йиғилиш, спорт таълимини такомиллаштириш ҳамда Олимпия захирасини яратиш юзасидан видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.  

Шунингдек, Тошкент шаҳрида атроф-муҳит муҳофазасига оид амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув ва жума куни янги хорижий элчиларга ишонч ёрлиқлари топшириш маросими ўтказилиши режалаштирилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей