1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
23 августа, 09:46 1056 0

Ўқитувчи ва тарғиботчилар Алишер Қодиров учун имзо тўплашга мажбур қилинаётгани айтилди

Педагоглар уйма-уй юриб, президентликка номзодни қўллаб-қувватлашга доир имзо варақасини тўлдиришга мажбур қилинаётгани билдирилган шикоятлар тарқалмоқда. Қодиров бунга муносабат билдирди.
Ўқитувчи ва тарғиботчилар Алишер Қодиров учун имзо тўплашга мажбур қилинаётгани айтилди
Фото: "Миллий тикланиш" ДП
Ижтимоий тармоқларда мактаблардаги ўқитувчи ва тарғиботчилар “Миллий тикланиш” ДП томонидан президентликка номзод Алишер Қодировни қўллаб-қувватлашга доир имзо варақасини уйма-уй юриб, тўлдиришлари талаб қилингани айтилган хабар тарқалди.  

Telegram /Зафарбек Солижонов

“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров дарҳол ушбу ҳолатга муносабат билдирди.  

“Президентликка номзодларни қўллаб-қувватлаш учун имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги керак. Сизни имзоингиз - ҳуқуқингиздир. Сизни мажбурлашларига йўл қўйманг. Юқоридаги ҳолат қайси тумандаги қайси мактабда содир бўлгани аниқланади ва тасдиқланса, ушбу имзо варақалари умумий рўйҳатдан чиқариб ташланади”, - дейди партия раиси. 

Алишер Қодиров имзо йиғиш жараёнида партия фаоллари томонидан босимга учраган шахсларни @alisherqodirov_bot манзилига маълум қилишларини сўраган.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка кўра, сиёсий партия томонидан тақдим этилган имзо варақалари Ўзбекистон жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг, камида саккизта маъмурий-ҳудудий тузилма намояндаси бўлган сайловчиларнинг имзосини қамраб олган бўлиши керак. Маъмурий-ҳудудий тузилмалардан бирида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия имзолар умумий миқдорининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.

Аввалроқ, Алишер Қодировнинг савиясиз ўқитувчига юқори маош бергандан кўра, мактаб қурилишига кўпроқ инвестиция киритишни таклиф қилгани кескин танқидларга сабаб бўлганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей