1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
23 августа, 09:29 216 0

USAID Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун $1 млн ажратaди

Маблағ мазкур аёлларнинг ахборот технологиялари ва тадбиркорлик малакасини ошириш ва яна бир қатор соҳаларга йўналтирилади.  
USAID Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш учун $1 млн ажратaди
Фото: t.me/uzagroministry
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) агробизнесни ривожлантириш лойиҳасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича меморандумни имзолади

Имзолаш маросимида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вақтинчалик ишончли вакили Пол Политис ва USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит иштирок этди.

Тадбир давомида USAID томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча $1 млн ажратилиши маълум қилинди. Бу маблағ қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлган аёлларнинг ахборот технологиялари ва тадбиркорлик малакасини ошириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий компанияларда доимий иш билан таъминлашга йўналтирилади.

“USAID 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистондаги ҳукумат ва хусусий сектор билан биргаликда қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиб, қимматроқ маҳсулотларни ишлаб чиқарди. Янги келишув мамлакатдаги биргаликдаги ишимизга қўшимча туртки беради ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторининг рақобатбардошлигини оширади”, - дейди Микаэла Мередит.

Қайд этилишича, USAIDнинг 2020 йил июль ойида бошланган 5 йиллик агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси (қиймати $18,9 миллионгача) мева-сабзавот маҳсулотларининг қиймат занжирида янги технологиялар ва бошқарув амалиётини жорий этиш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг хусусий сектори улушини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шунингдек, лойиҳа қўшимча ишлаб чиқаришни кўпайтириш, таълим муассасаларини хусусий сектор эҳтиёжлари билан боғлаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай муҳит яратишга ёрдам беришга қаратилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида бутун Ўзбекистон бўйлаб қишлоқ хўжалиги хусусий корхоналарининг инновацион ғояларини биргаликда молиялаштирадиган агробизнесни ривожлантириш жамғармаси ўз фаолиятини бошлаган.

“Биз АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига техник ёрдам кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тизимларининг қиймат занжирлари салоҳиятини ривожлантириш борасидаги ёрдамини юқори баҳолаймиз”, - дейди Жамшид Хўжаев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей