1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
20 августа, 21:33 377 0

Aфғонистондан Ўзбекистон орқали қарийб 2 минг хориж фуқаролари эвакуация қилинди

ТИВ қайси давлатлар Ўзбекистон аэропортлари орқали ўз фуқаролари ва афғонларни эвакуация қилаётганини маълум қилди.
Aфғонистондан Ўзбекистон орқали қарийб 2 минг хориж фуқаролари эвакуация қилинди
Фото: twitter.com/BMVg_Bundeswehr
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, республика қўшни Aфғонистонда сақланиб турган мураккаб вазият, шунингдек чет эллик ҳамкорларнинг мурожаатларига жавобан, халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига содиқлик руҳида қатор давлатлар билан уларнинг фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилиш масаласи бўйича яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. 

Ҳозирги вақтда Германия, Россия, Швейцария, Aвстрия, Дания, Польша, Словакия, Қозоғистон каби давлатлар билан аэропорт инфратузилмасидан фойдаланиш хизматларини тақдим этиш, ҳаво макони орқали учишга рухсат бериш, аэропортга учиб келиш, қўниш, зарур техник ва логистика ёрдамини кўрсатиш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда дастлабки тарзда келишилган мамлакатларга жўнатилаётган  ҳам чет эл фуқаролари, ҳам Aфғонистон фуқароларини Aфғонистондан эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитини амалга ошириш бўйича тартибли ишлар йўлга қўйилган.

Охирги бир неча кун ичида Ўзбекистон ҳудуди орқали 1982 нафар чет эл фуқаросини эвакуация қилиш таъминланди.

Эвакуация қилинаётган фуқароларга Ўзбекистон ҳудудида қисқа муддатли бўлиб туриш пайтида карантин чораларига қатъий риоя этган ҳолда барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда, шундан сўнг кечиктирилмасдан режалаштирилган манзил-мамлакатига жўнатилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей