1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
20 августа, 18:48 718 0

Сурхондарёда “Камаз” ва Lacetti’нинг тўқнашуви ўлим билан тугади

Воқеага бошқарув пайтида “Камаз”нинг балони портлаб кетгани сабаб бўлган.
Сурхондарёда “Камаз” ва Lacetti’нинг тўқнашуви ўлим билан тугади
Фото: видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 19 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидаги йўлда “Камаз” ва Lacetti тўқнашиб кетган.

Натижада, автомобилларнинг бирида бўлган бир нафар шахс ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, “Камаз” ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда келаётган Lacetti’нинг йўлига чиқиб кетган. Шунингдек, мазкур ҳайдовчининг таъкидича, бошқарув пайтида “Камаз”нинг балони портлаб кетган.

Аниқланишича, воқеа жойида етарлича йўл белгилари мавжуд бўлиб, ушбу йўл шу йилнинг март ойида тўлиқ таъмирдан чиққан.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей