1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 августа, 16:55 546 0

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги ОТМларда ўқишни анъанавий форматда бошлашлари мумкин

Ўқув йили бошланишигача Россияга бора олмайдиганлар эса ўқишни онлайн давом эттиришади. 
Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги ОТМларда ўқишни анъанавий форматда бошлашлари мумкин
Фото: vvsu.ru
Россия Фан ва олий таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, қарийб барча университетлар тавсия қилинган санитария хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини анъанавий форматда бошлайди.

Фан ва олий таълим вазири  Валерий Фалковнинг сўзларига кўра, университетларнинг 96,4 фоизи ўқув йилини 1 сентябрдан, қолганлари эса 1 ноябргача бошлашлари мумкин.

“Ўқув йилининг бошланишигача ОТМларга кела олмайдиган чет эллик талабалар ўқув жараёнини масофавий (онлайн) форматда бошлайди. ОТМлар уларни кундузги ўқишга параллел равишда масофадан ўқитишни таъминлашлари шарт”, дейилади хабарда.

Вазир чет эллик биринчи курс талабалари билан индивидуал иш олиб бориш кераклигини таъкидлади.

“Улар университетда бўлиши ёки масофадан ўқишидан қатъи назар, мамлакат ва минтақага, маданият ва университет жамоасига ижтимоий мослашув чораларини таъминлаши керак. Университет олий таълим олиш учун Россияни танлаган ҳар бир талабага дўст бўлиши керак”, - таъкидлади Валерий Фалков.

Бундан ташқари, Валерий Фалков талабаларни мажбурий эмлашга йўл қўйилмаслигини таъкидлади. Бу ётоқхоналарга жойлашишда ҳам муаммо бўлмаслиги қўшимча қилинди.

Россия ўтган ўқув йилида апрель ойида ўзбекистонлик талабаларга ўқишларини давом эттиришга рухсат берганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей