1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
20 августа, 16:06 448 0

Бу йил 1,3 мингдан ортиқ дарахтга реклама осиш ҳолати аниқланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Тошкент шаҳар Экология бошқармасига бу ҳолатга тегишли чора кўрилиши бўйича хат чиқарди.
Бу йил 1,3 мингдан ортиқ дарахтга реклама осиш ҳолати аниқланди
Фото: Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, агентлик томонидан жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларга реклама ўрнатиш бўйича аниқланган 1 300 дан ортиқ ҳолатдаги рекламалар  зудлик билан олиб ташланди.

Шунингдек, агентлик ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда ҳамда дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш қонунга зид келишини таъкидлаган.

Қайд этилишича, агентлик  томонидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ўзбошимчалик билан ўрнатилган ноқонуний рекламаларнинг атроф-муҳитга зарар етказаётгани юзасидан тегишли чора кўрилиши бўйича хат чиқарилди.

“Ҳурматли истеъмолчилар, @bexatoreklamabot Telegram-боти орқали сиз ташқи реклама воситаларининг дарахтда ўрнатилгани ҳақида агентликка хабар беришингиз мумкин’’, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей