1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
20 августа, 14:11 1115 0

Янги намунадаги 5000 ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайни эълон қилинди

Бунда 2013 ва 2017 йилги банкнотлар тўлов қобилиятини йўқотмайди.
Янги намунадаги 5000 ва 10000 сўмлик банкнотлар дизайни эълон қилинди
Фото: МБ
Марказий банк қиймати 5000 сўм ва 10000 сўм бўлган банкнотларнинг кўринишини маълум қилди. Жорий йил 26 августидан янги кўринишдаги ушбу банкнотлар муомалага чиқарилади.

Мазкур банкнотлар мавзуси “Буюк Ипак йўли” ҳамда қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

5000 сўмлик банкнот:

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “5000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 мм. бўлган “UZB” ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнот олд томони чап қисмида 1619-1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги “SHERDOR MADRASASI” тасвирланган.

Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “5000” рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради.

Ўнг ва чап томони чеккасида жигаррангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган “AFROSIYOB ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

10 000 сўмлик банкнот:

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “10000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

Банкнот олд томони чап қисмида 1551-1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги “KO‘KALDOSH MADRASASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган “10000” рақами жойлашган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради.

Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради. 

Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – “SHOSHTEPA ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.

Қайд этилишича, муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги пуллар бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади, яъни, 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 10 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

Шунингдек, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей