1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
20 августа, 10:34 953 0

Қўқон ҳокимининг амалдаги ва собиқ биринчи ўринбосарлари пора билан қўлга тушди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раддия бериб, қўлга тушган амалдор “Қўқон МТУ” УК молия бўлими собиқ бошлиғи эканлигини билдирди. 
Қўқон ҳокимининг амалдаги ва собиқ биринчи ўринбосарлари пора билан қўлга тушди
Фото: Иллюстрация / ДХХ
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Н. “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари О.М. билан пора олаётганида ушлангани бўйича раддия берди.

Улар Қўқон минтақавий темир йўл узели балансида бўлган 2,5 гектар ер майдонидаги бино ва иншоотлар бўйича ўтказиладиган ауцион савдоларда қарор чиқартириб бериш эвазига 180 минг доллар талаб қилишган. 

Қайд этилишича О.М.нинг “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УКга мутлақо алоқаси йўқ ва корхонада ҳеч қандай сотувга қўйилган ер майдони ҳам мавжуд эмас.

“Ўзбекистон темир йўллари” ДХХ Матбуот хизмати томонидан тасдиқланган хабарда ҳам "Қўқон МТУ" УК балансидаги ер майдони ҳақида маълумот келтирилмаганини эслатган.

О.М. “Қўқон МТУ” УК молия бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида 2008-2017 йилларда ишлаган. Ундан сўнг 2017йилдан 2021 йил 9 мартгача Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей