1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 августа, 14:04 607 0

Ўзбек шифокорлари илк марта мустақил равишда жигар трансплантацияси амалиётини амалга оширди

Бунга қадар маҳаллий мутахассислар Ҳиндистон ва Россиядан келган малакали мутахассислар ёрдамида бундай операцияни ўтказишган.
Ўзбек шифокорлари илк марта мустақил равишда жигар трансплантацияси амалиётини амалга оширди
Фото: ССВ
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида маҳаллий малакали мутахассислар томонидан ортотопик жигар трансплантацияси операциясини муваффақиятли амалга оширилди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бунга қадар  ўзбек-рус ва ўзбек-ҳинд қўшма жарроҳлари 8 та ортотопик жигар трансплантациясини ўтказган бўлиб, бу галги операция ўзбек мутахасислари томонидан мустақил амалга оширилган илк жигар трансплантацияси сифатида қайд этилди.

10 соатдан ортиқ вақт давом этган операцияда Бухоро вилоятининг Ромитан туманидан келган жигар циррози билан касалланган бемор — 38 ёшли Азима Розиқовага 42 ёшли акаси Бекмурод Розиқовнинг жигаридан бир бўлак кўчириб ўтказилди. Ҳозирда беморларнинг аҳволи яхши, донор палатага олинган.

“Жигар циррози билан оғрийдиган беморлар бугунги кунда юртимизда ҳар минг кишига 5-6 нафарни ташкил этади. Жигар циррозининг асосий давоси бу — жигар трансплантациясидир. Шу жумладан, энг кўп трансплантациялардан бири яқин қариндошлар орасида амалга оширилади. Чет элдан мутахассисларни чақириш билан бу касалликни енгиб бўлмайди. Бугунги кунда камида йилига 40-50 нафар юртдошларимиз жигар трансплантацияси учун хориж давлатларига боришмоқда. Лекин ҳамманинг ҳам бунга имкони йўқ. Шунинг учун илк марта мустақил жигар трансплантациясини амалга оширдик. Аминмиз, икки беморимиз ҳам тўлиқ соғайиб кетади”, - дейди операцияга бошчилик қилган жарроҳ, профессор Миршавкат Акбаров.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей