1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 августа, 12:34 585 0

Бу йил 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди

Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатнинг энг юқорисида Тошкент давлат юридик университети турибди.
Бу йил 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди
Фото: president.uz
ДТМнинг Mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхатда Президент гранти учун даъвогарлик қиладиган абитуриентлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 185,85 баллдан юқори кўрсаткичга эришган 233 нафар абитуриент Президент грантига даъвогарлик қиладиган бўлди.

Бунда 200-ўриндаги абитуриент билан бир хил балл тўплаган барча абитуриентлар ушбу грантга даъвогарлик қилишади.

Натижаларга кўра, 185-ўриндан 233-ўрингача абитуриентлар бир хил 185,85 балл тўплашган, шу сабабли барчаси Президент грантига даъвогарлик қилишади. Шунингдек, республика бўйлаб жами 75 нафар абитуриент энг максимал 189 балл тўплашди.

Эслатиб ўтамиз, Президент грантини олганлар гарчи контрактга кирган бўлса ҳам давлат гранти асосида ўқишади. Президент грантига даъвогарлик қилаётган абитуриентларнинг 73 нафари Тошкент давлат юридик университетига тўғри келади.

Маълумот ўрнида, ушбу натижалар коронавирусга чалинган ёки тест куни иситмаси юқори бўлган абитуриентлар учун ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей