1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
19 августа, 11:01 1333 0

Қашқадарёлик марҳум спортчи қотиллардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди

Элбек Раҳимовни “самосуд” қилган қотиллар орасида мактаб ўқувчилари ҳам борлиги маълум қилинди.
Қашқадарёлик марҳум спортчи қотиллардан бири билан ўзаро низода бўлгани айтилди
Фото: UzNews.uz
Бугун, 19 август куни Қарши шаҳрида Бош прокур Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси Козимжон Комилов ҳамда ички ишлар вазии Пўлат Бобожонов иштирокида 31 ёшли спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг ўлдириб кетилиши бўйича матбуот анжумани ўтказилмоқда. Бу ҳақда Uznews.uz мухбири хабар берди.

Матбуот анжуманида бир гуруҳ йигитлар спортчини “самосуд” қилгани айтилди. Жанжал пайти марҳумга пневмотик пистолетдан ўқ узишган. Аниқланишича, марҳум спортчи қотиллардан бири билан 2020 йил декабридан бери ўзаро можарода бўлиб келган.

Ваҳший қотилликни амалга оширган йигитлар шароити оғир бўлган оилалардан чиққан. Уларнинг энг каттаси 29 ёшда, энг кичиги – 16-17 ёшли мактаб ўқувчилари.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Қашқадарёда спорт устаси Элбек Раҳимов бир гуруҳ йигитлар томонидан ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабар бергандик.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей