1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
19 августа, 09:33 477 0

Ўзбекистонда Халқаро ҳожатхоналар саммити ўтказилиши таклиф қилинди

Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти ҳамда Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда Халқаро ҳожатхоналар саммити ўтказилиши таклиф қилинди
Фото: Sputnik / Рамиз Бахтияров
Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари билан Сингапурда жойлашган World Toilet Organization - WТО (Бутунжаҳон ҳожатхона ташкилоти) бош котиби ва асосчиси Жек Лим ҳамда Халқаро лойиҳалар бошқарувчиси Сарика Салужа ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда санитария ва гигиена соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш ва шу кунга қадар Ўзбекистонда қилинган лойиҳалар ҳолати билан таништириш мақсадида тақдимот ўтказилди.

Қайд этилишича, бош котиб Жек Лим Хитой ва Ҳиндистонда хорижий туризм ривожланиши арафасида Ҳожатхона инқилоби миллий ҳукумат дастурини ташкил этиш ҳақида батафсил маълумот берди ва Ўзбекистонда сўнгги йилларда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар, аввало, маҳаллий аҳоли учун, кейинги навбатда эса хорижий сайёҳларга қулайлик яратиш, мамлакат ҳақида ижобий фикрни шакллантиришга катта эътибор қаратди.

Шунингдек, учрашув якунида вазирлик масъуллари томонидан мазкур ташкилот етакчи экспертлари соҳа бўйича тегишли фикрлар алмашиш ва ташкилотнинг 2021 йилдаги  халқаро саммитини ўтказиш масаласини муҳокама қилиш мақсадида мамлакатга таклиф қилинди.

Маълумот учун, World Toilet Organization 2001 йилнинг 17 ноябрида Сингапурда ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб тозалик ва санитария нормаларини ишлаб чиқиш, ҳожатхоналар учун талаблар, янги технологиялар татбиқ этиш, уларнинг жамият саломатлиги ва атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш каби йўналишларда фаолият олиб боради. Кўплаб мамлакатларда миллий лойиҳаларни шакллантириш, жамиятда ҳожатхона мавзусига бўлган эътиборсизликка қарши курашиш ва миллий дастурларни хорижда тарғиб қилиш ушбу нуфузли ташкилотнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей