1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
18 августа, 15:09 768 0

ОТМларда янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланишига муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда ўқиш анъанавий таълимда бошланиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
ОТМларда янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланишига муносабат билдирилди
Фото: Олий таълим вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ОТМларнинг пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим жараёнини анъанавий (офлайн) тарзда ташкил этиш бўйича тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганишлар натижасига кўра, тегишли маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш бўйича якуний хулоса тасдиқлангандан сўнг, расмий тарзда эълон қилинади.

Вазирлик талабалардан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей