1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
18 августа, 14:22 607 0

Сентябрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима кандай ўзгаради? — рўйхат

БҲМ ошиши ортидан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима ҳам ошади.
Сентябрдан йўл ҳаракати қоидасини бузганлик учун жарима кандай ўзгаради? — рўйхат
Фото: ИИВ ЙҲХББ
Аввалроқ, 1-сентябрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 245 минг сўмдан 270 минг сўмга ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, ўша кундан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қуйидаги жарималар белгиланади:

•  Хавфсизлик камарини тақмаслик — 135 минг сўм (айни вақтда 122,5 минг сўм);
•  Техник кўрик, "аптечка" — 135 минг сўм (айни вақтда 122,5 минг сўм);
• Ҳужжатсиз юриш — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
•  Суғуртасиз ҳайдаш — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
•  "Қизил"дан ўтиш — 540 минг сўм (айни вақтда 490 минг сўм);
•  Нотўғри “парковка”— 540 минг сўм (айни вақтда 490 минг сўм);
•  Телефонда гаплашиш — 810 минг сўм (айни вақтда 735 минг сўм);
•  Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 350 минг сўм (айни вақтда 1 млн 325 минг сўм);
• Тезликни ошириш (20 км/с) — 270 минг сўм (айни вақтда 245 минг сўм);
•  Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 350 минг сўм (айни вақтда 1 млн 325 минг сўм);
•  Тезликни ошириш (+40 км/с) — 2 млн 430 минг сўм (айни вақтда 2 млн 405 минг сўм);
•  Қарама-қарши ҳаракатланиш — 2 млн 700 минг сўм (айни вақтда 2 млн 450 минг сўм);
• Маст ҳолда ҳайдаш — 6 млн 750 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 6 млн 125 минг сўм);
•  Мастлик текширувидан бош тортиш — 4 млн 50 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 3 млн 675 минг сўм);
• Рухсатсиз “тонировка”  — 6 млн 750 минг сўм (айни вақтда 6 млн 125 минг сўм);
•  “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 10 млн 800 минг сўм (айни вақтда 9 млн 800 минг сўм).
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей