1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
18 августа, 13:35 453 0

Навоийда Nexia юқори тезликда йўл четида ағдарилди: икки киши ҳалок бўлган

ИИВ ЙҲХББ ҳодиса тафсилоти бўйича маълумот берди.
Навоийда Nexia юқори тезликда йўл четида ағдарилди: икки киши ҳалок бўлган
Фото: видеодан кадр
Навоий вилоятида Nexia юқори тезликда йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудидаги йўлда Нурота марказига ҳаракатланаётган Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши сабабли йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган. 

Оқибатда ҳайдовчи ва олд ўриндиқда ўтирган йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳалокат содир бўлган йўл ўрганилиб, унда йўл белгилари ва йўналтирув устунчалари ўрнатилгани, ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл қопламасида камчилик йўқлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей