1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12525.46 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
18 августа, 12:31 583 0

Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспортлари сотувга қўйилади

Уч ой давомида автомототранспортлар ёпиқ аукционда сотилмаган тақдирда, E-ijro auksion оммавий савдоларига чиқарилади.
Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспортлари сотувга қўйилади
Фото: Мудофаа вазирлиги
Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспорт воситалари ёпиқ аукцион орқали сотилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинда.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ёпиқ аукцион ўтказиш бўйича савдолар ташкилотчиси Мудофаа вазирлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади. 

Уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда E-ijro auksion электрон савдо майдончасининг оммавий савдоларига чиқарилади.

Ёпиқ аукционни ўтказиш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент администрацияси бир нечта Mercedes Benz’ни сотувга қўйганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей