1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
18 августа, 11:05 746 0

Германия ватандошлари ва афғонларни Тошкентга эвакуация қилмоқда

Эвакуация Кобулда хавфсизлик ҳолати бунга имкон бергунига қадар жадал давом эттирилади.
Германия ватандошлари ва афғонларни Тошкентга эвакуация қилмоқда
Фото: Twitter/ Aadesh Gindodiya
Германия Афғонистондаги фуқаролари ва кўплаб афғонларни Тошкент орқали олиб кетади. Бу ҳақда Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, Германия ўз фуқаролари ва кўплаб афғонларни Ўзбекистон орқали олиб кетади. Тошкент ва Кобул ўртасидаги ҳаво кўприги Кобулда хавфсизлик ҳолати бунга имкон бергунига қадар эвакуациянинг жадал давом этишини таъминлайди.

Кеча Bundeswehr’нинг яна бир А400М русумли самолёти кўплаб инсонларни Кобулдан эвакуация қилди. Бугунга қадар 260 дан зиёд инсонларнинг ҳавфсизлиги таъминланган. 

Эслатиб ўтвамиз, аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан телефон орқали афғон масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эдик.



Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей