1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
17 августа, 16:00 706 0

Жиззахда икки киши пичоқланиб, вафот этди

Эр хотини сабаб ҳайдовчига 7 марта пичоқ урган.
Жиззахда икки киши пичоқланиб, вафот этди
Фото: Бухоро ИИБ
Жиззахда пичоқланиш туфайли икки фуқаро вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишиича, 2021 йилнинг 10 август куни вилоятнинг Ш.Рашидов туманида икки шахс бир-бири билан жанжаллашган. Бунинг натижасида бири иккинчисини пичоқлаб ўлдирган.

Шунингдек, шу туманда вақтинчалик рўйхатда турувчи эркак хотини сабаб ҳайдовчини 7 марта пичоқлаган. Натижада, жабрланувчи вафот этган. Қайд этилишича, марҳум эркакнинг маҳалладоши бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей