1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 августа, 15:35 896 0

Ўзбекистонлик йигитлар чет эллик келинларни қаердан кўпроқ олиб келгани маълум бўлди

Жорий йилнинг ўтган даврида ўзбекистонлик қизлар эса рус, турк, корейс ва америкалик куёвларни кўпроқ маъқул кўришган.
Ўзбекистонлик йигитлар чет эллик келинларни қаердан кўпроқ олиб келгани маълум бўлди
Фото: UzNews.uz
ФҲДЁ органлари томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 2113 нафар Ўзбекистон ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шундан 1272 тасида ўзбекистонлик қизлар хорижлик куёвларга турмушга чиққан бўлса, 841 та ҳолатда чет эллик қизлар Ўзбекистонга келин бўлди.

Куёвларнинг энг кўпи Россия, Туркия, Жанубий Корея, АҚШдан, энг кўп келин Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон фуқаролари бўлган.

Шунингдек, жорий даврда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида 143 555 та никоҳ қайд этилган. Энг кўп қуда-анда бўлган ҳудудлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўлиб, жами 1517 та ҳолатда икки қўшни ҳудудлар ўртасида никоҳ қайд этилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей