1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 августа, 14:15 515 0

Ўзбекистонда берилган ПЗР-тест ёки вакцинация сертификати ҳозирча 2 давлатда амал қилади

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси тез орада МДҲ, Европа давлатлари билан ҳам ўзаро келишув имзоланишини айтди.
Ўзбекистонда берилган ПЗР-тест ёки вакцинация сертификати ҳозирча 2 давлатда амал қилади
Фото: АОКА
“Юксалиш” УҲ ҳамда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ташаббуси билан 2021 йил Давлат дастурининг ижроси бўйича навбатдаги жамоатчилик эшитуви ўтказилди.  

Унда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбоновдан айрим давлатлар томонидан Ўзбекистонда олинган ПЗР-тест натижалари ёки эмланганлик ҳақидаги сертификатнинг тан олинмаслиги масаласи қандай кечаётгани ҳақида сўралди.

“Вакцинация бўйича Қозоғистон, Венгрия билан келишувга эришилган. Бугунги кунда МДҲ, Европа давлатлари билан ҳам келишувлар имзоланиши арафасида турибди”, - дейди Ботир Қурбонов. 

Қайд этилишича, ушбу музокаралар ТИВ, Адлия вазирлиги кўмагида олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ўзбекистонликлар бормоқчи бўлган давлатнинг рўйхатида ўзбек-хитой вакцинаси бўлмаса, тўлиқ вакцинациядан ўтгандан сўнг 3-6 ой ўтиб, оилавий шифокорга учрашган ҳолда мос келадиган турдаги вакцинани олиш мумкинлигини айтганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей