1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
17 августа, 09:12 375 0

“Газ, электр энергияси тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қурилмайди” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти илк марта матбуотга интервью берди. Президент коррупция, тураржойлар қурилиши ва яна бир қатор мавзуларда гапирди.
“Газ, электр энергияси тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қурилмайди” — Шавкат Мирзиёев
Фото: president.uz
Ўзбекистон президенти илк марта матбуотга интервью берди

Унда, Шавкат Мирзиёев коррупция ҳақида гапириб, 2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этгананини таъкидлади.

Шунингдек, президент тураржойлар ва янги бинолар қурилиши ҳақида ҳам гапирди. 

“Кўпқаватли уйлар оралиғидаги бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитмоқда. 

Баъзи раҳбарларнинг бепарволиги ёки манфаатпарастлиги туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган, фарзандлари билан бирга тоза ҳавода дам оладиган очиқ жойнинг ўзи қолмаяпти.

Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланмоқда. Тураржой мавзелари ичида коммунал инфратузилмалар – газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қурилмайди”, - дейди президент.


Унинг таъкидича, биргина “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2021 йилда барча шаҳар ва туманлардаги жами 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳаллада умумий қиймати 20,8 триллион сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

"Таъкидлаш керакки, миллий тарихимизда қишлоқ ва маҳаллаларимизни ободонлаштиришга ҳеч қачон бунчалик катта маблағ ажратилмаган, энг муҳими, уларнинг ривожига бу қадар жиддий эътибор берилмаган", - деди Мирзиёев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей