1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
16 августа, 13:56 676 0

“Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент марҳум муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюрди.
“Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди” — Шавкат Мирзиёев
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев марҳум муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари марҳумнинг ҳақига дуо қилиб, унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

“Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўлаяпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин, Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик”, – деди Шавкат Мирзиёев.



Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей