1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10650.06 1 EUR = 12497.85 1 RUB = 146.08
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
14 августа, 11:59 659 0

Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уриб, ҳалок бўлди

У симёғочга электр тармоғини ўчирмасдан чиққан.
Навоийда симёғочга чиққан йигит ток уриб, ҳалок бўлди
Фото: UzNews.uz
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 1 август куни соат 09:30 атрофида Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласи Оқтом кўчасида О.А. симёғочга электр қурилмаларни эксплуатация қилиш учун чиқиб, ток уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Аниқланишича, О.А. электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини бажармаган ва ўзбошимчалик билан тармоқни ўчирмасдан симёғочга чиққан. 

Қайд этилишича, тармоқ “Янгиқўрғон” подстанциясидан чиқувчи 10 киловаттли Охунбобоев шохобчасига уланган трансформатордаги автоматга уланган. Техник ҳолати ҳозирги кунда қониқарли аҳволда бўлган. 

Шу билан бирга, ҳодиса жойи ходимлар томонидан ўрганилганда хавфсизлик техникаси ва электр ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланмаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей