1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
14 августа, 09:10 4337 0

1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради

Uzbekistan Airways янги тартиб ҳақида тушунтирди. Махсус иловасиз ўзбекистонликлар Россияга умуман киритилмайди.
1 сентябрдан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради
1 сентябрдан МДҲ мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш тартиби ўзгаради. Шу муносабат билан Uzbekistan Airways AЖ Россияга боришни режалаштираётган йўловчилар учун киритилаётган янги тартиб ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, энди ўзбекистонликлар “COVID-19’сиз саёҳат қиламан” (Путешествую без COVID-19) иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатишлари шарт бўлади.

QR-кодни олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

1.  App Store, Google Play, AppGallery (Huawei иловалари дўкони) орқали “Путешествую без COVID-19” мобиль иловасини юклаш;
2.  Мобиль илова юкланганидан сўнг уни ишга тушириш, тил ва геолокацияни танлаш;
3.  Қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганлигингизни белгилаш;
7.  72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топшириш. Лаборатория ходимига тест натижасини “Путешествую без COVID-19” мобил иловаси орқали олмоқчи эканлигингизни хабар бериш. Паспорт ва унинг серия рақамини киритиш;
8.  Телефонингиздаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини скан қилиш;
9.  Чегарани кесиб ўтаётганингизда масъул ходимга QR-кодни телефонингиз экрани орқали тақдим этиш.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей