1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
13 августа, 15:58 1020 0

Токио Олимпиадасида ўрин ололмаган спортчиларга ҳам пул мукофоти берилади

Ғолиб ва совриндорларнинг мураббийлари эса 20-40 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.
Токио Олимпиадасида ўрин ололмаган спортчиларга ҳам пул мукофоти берилади
Фото: Президент матбуот котиби
Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва мураббийлари билан учрашувда ғолиб ва совриндорларнинг мураббий ҳамда барча иштирокчиларни муносиб тақдирлашга қарор қилинганини таъкидлади.

“Биз Олимпия чемпионларининг тренерларини – 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотлашни лозим деб топдик. 

Агар Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи кўп йиллик оғир тайёргарлик жараёнидан ўтишини кўз олдимизга келтирсак, улар ҳам бугун ғолиблар қаторида тақдирланишга муносиб эканига амин бўламиз”,
- дейди давлат раҳбари.

Маълум бўлишича, спортчиларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей