1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10681.06 1 EUR = 12572.68 1 RUB = 147.49
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 августа, 15:43 851 0

Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактаби ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва мураббийлар билан учрашди.
Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактаби ташкил этилади
Фото: president.uz
Бугун, 13 август куни президент Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказди.

Унда президент нутқ сўзлаб, спортчилар ва уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдирди.



Мен доимо бир фикрни такрорлашдан чарчамайман. Биз ўзимизнинг ҳалол меҳнатимиз, ақл-заковатимиз, қатъият ва иродамиз билан дунё аҳли бизни тан олиши, эътироф этишига эришишимиз керак.

Бундай азму шижоатли, ватанпарвар ёшларимиз энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”, десам, ўйлайманки, бутун халқимизнинг фикрини ифода этган бўламан", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, президент кўп йиллар давомида спорт гимнастикаси билан шуғулланиб, халқаро миқёсда шуҳрат қозонган ажойиб спортчимиз – Оксана Чусовитинанинг хизматларини алоҳида ҳурмат билан тилга олди.



"Ҳаётини спортга, бундай йирик мусобақада муваффақиятга эришишдек мақсадга бағишлаш учун зўр ирода ва фидойилик керак, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз”, - деди Мирзиёев.

Президент Оксана Чусовитина мураббийлик фаолиятини муваффақиятли олиб бориб, спорт гимнастикаси бўйича янги чемпионларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшишига умид билдирди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт маҳорати мактабини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун барча зарур шароитлар яратишга топшириқ берилди.



Шунингдек, давлат раҳбари улкан хизматлари учун Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони берилганини маълум қилди.

"Ҳурматли Оксана Александровна, ватанимизга бўлган меҳрингиз ва садоқатингиз, спортдаги фидойилигингиз, букилмас ирода ва матонатингиз учун сизга яна бир бор катта миннатдорчилик билдираман", - деди президент.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей