1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10706.00 1 EUR = 12659.85 1 RUB = 147.40
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
13 августа, 09:23 1166 0

Тошкент вилоятида 25 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди

Уларнинг 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир ҳолатда экани маълум қилинди.
Тошкент вилоятида 25 нафар боғча тарбияланувчиси заҳарланди
Фото: UzNews.uz
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 25 нафар боғча тарбияланувчилари заҳарланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, вазирлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тумандаги 5-сонли давлат МТТнинг 25 нафар тарбияланувчиларининг касалланиш ҳолати ўрганиб чиқилган.

2-11 август кунлари интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар тегишли шифохоналарга жойлаштирилган.

Шунингдек, 12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда эканлиги қад этилган. 

Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб, баҳоланган. Касалхонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан консилиум ўтказилиб, касалхонага ётқизилган тарбияланувчилар, клиник кўринишларига кўра, “Ботулизм” ташхисига гумон қилинган. Якуний ташхис эпидемиологик текширув натижалари ҳамда бактериологик тадқиқот маълумотларига асосланиб қўйилади.

Шунингдек, 1 нафар тарбияланувчи Б.М.Д 2021 йил 2 августгдан 7 августга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали шифохонасида даволанган. Аммо, у пневмония касаллиги асоратларига кўра, юрак қон-томир етишмовчилиги туфайли 7 август куни вафот этган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей