1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10670.00 1 EUR = 12507.37 1 RUB = 146.84
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 августа, 08:45 838 0

Тошкентда олимпиадачи талабаларга фахрий ёрлиқ топширилди

Олий таълим вазири ЎзМУнинг Халқаро математика олимпиадасида муносиб қатнашган талабаларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар берди.
Тошкентда олимпиадачи талабаларга фахрий ёрлиқ топширилди
Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистонлик талабалар 28-Халқаро математика олимпиадасида 15 та медал ютгани, қорақалпоғистонлик Камол Содиқовга туман ҳокими ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар бергани ҳақида хабар берганддик.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон миллий университетида ҳам ушбу олимпиада совриндорлари муносиб тақдирланган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов ва университет ректори Иномжон Мажидов ЎзМУнинг 13 нафар келажак олимларини қутлаб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларни (моноблок компютер, планшет ва китоб жамланмалари) топширишди.

Эслатиб ўтамиз, 17 кишилик Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиадада жами 15 та – 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медал ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей